Шунга кўра Мусонинг ҳоким бўлмаганида ва Ҳорунни мутлақо ҳокимиятда ўринбосар қилиб қолдирмаганида ҳеч шубҳа йўқ.
Манзилат ҳақидаги барча ҳадисларнинг маъноси мана шу. Табук ҳодисаси каби бир сабабга кўра ворид бўлган ҳадис бўладими ёки мутлақ ворид бўлган ҳадис бўладими, ҳеч фарқсиз уларнинг ҳаммаси Росулуллоҳ с.а.в. ҳаётлик чоғида, ўзи йўқ бўлган пайтда Алини ўзининг аҳлига қараб туриш учун – худди Мусо ҳаётлик чоғида, ўзи йўқ бўлган пайтда ўз ўрнига Ҳорунни қавми устидан қўйиб кетганидек – ўринбосар қилиб қўйиб кетганига далолат қилади. Шу иш билан, яъни Росулуллоҳ с.а.в. томонидан Алини ўринбосар қилиниши билан Али Росулуллоҳ с.а.в.дан Ҳорун Мусодан қандай манзилатда бўлган бўлса шундай манзилатда бўлган бўлади. Демак бу ҳадисларда Росулуллоҳ с.а.в. ўз вафотидан кейин Алининг мусулмонларга халифа бўлишини кўрсатганига ҳеч қандай далолат йўқ.
Энди иккинчи нассга ва Хум чашмаси ҳақидаги ҳадисга келсак, Пайғамбар а.с. саҳиҳ ривоят бўлмиш Муслим ривоятида мусулмонларга Аллоҳ Китобини маҳкам ушлашни ва ўз аҳли байтини иззат-икром, ҳурмат қилишларини, уларга озор бермасликларини васият қилади. Бу ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в. ўз аҳли байтини халифа қилиб қолдирганига ҳеч қандай далолат йўқ. Масалан Пайғамбаримиз с.а.в: «Аҳли байтим, мен сизларга аҳли байтим борасида Аллоҳни эслатаман», деб айтган ҳадисни олайлик. Унда Пайғамбаримиз с.а.в ўз аҳли байтининг ўзининг вафотидан кейин одамларга халифа бўлишларини тайин қилиб кетганига далолат қиладиган ҳеч нарса йўқ. Ундаги лафз очиқ-ойдиндир, унинг мантуқи ва мафҳумидан1 Пайғабаримиз ўз аҳли байтини ёки улардан бирини ўзидан кейин мусулмонларга ҳукм юритувчи халифа қилиб қолдирганлиги ҳечам тушунилмайди. Энди иккинчи ва учинчи ривоятга ҳамда уларга ўхшаш барча ривоятларга келсак, бу ривоятларда икки иш бор: Биринчи иш Росулуллоҳ с.а.в.нинг: «Албатта Аллоҳ менинг Мавлойимдир, мен эса мўминларнинг мавлосиман. Мен уларга ўзларидан кўра ҳақлироқман. Мен кимнинг мавлоси бўлсам бу ҳам – яъни
1 Мантуқ – лафздан тушуниладиган маъно, мафҳум – лафзнинг далолатидан тушуниладиган маъно.
97-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|